Ваколатли идоралар билан назорат тадбирларида ҳамкорлик олиб борилмоқда
Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун (10.04.2013 й., ЎРҚ-348-сон)нинг 11-моддасига мувофиқ, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича тадбирларда иштирок этишга ҳақлидирлар. Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари қонуннинг ана шу нормаси талаблари асосида, ҳудудда соҳага дахлдор идоралар томонидан ўтказилаётган турли назорат тадбирларига жалб этилиб келинади.
Худди шундай тадбирлардан бири, вилоят Транспорт бошқармаси ташаббусига кўра Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Қувасой шаҳри ҳудудида ўтказилиб, унда шаҳар жамияти ходимлари ҳам иштирок этдилар.
Рейд тадбири Қувасой шаҳрида транспорт соҳасидаги назоратни амалга ошириш ва тартибга солиш йўналишида ўтказилиб, унинг якунларига кўра, йўлларда қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва уларнинг профилактикаси юзасидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси
Post Comment