Коммунал соҳа идорасида тарғибот тадбири ўтказилди
Фарғона туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъул ходимлари ҳудуддаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ўтказилаётган тадбирлар доирасида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ туман филиали ишчи-ходимлари иштирокида ҳам тарғибот тадбири ўтказдилар.
Тадбирда ташкилот ходимларига “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг истеъмолчи ҳуқуқлари, хизмат кўрсатувчи (ижрочи)нинг мажбуриятларини ифодоловчи нормалари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди. Шунингдек, ишчи-ходимлар мазкур ташкилотда ишлаши ҳамда кундалик фаолиятда истеъмолчиларга коммунал соҳа бўйича хизматлар кўрсатувчи (ижрочи) масъул ходим сифатида намоён бўлиш билан биргаликда, ўзлари ҳам истеъмолчилигидан келиб чиққан ҳолда, юртимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракати, Федерация ва унинг қуйи тузилмалари фаолияти юзасидан ҳам атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида ташкилот ходимларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, уларни истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилган бўлса, ташкилот мутасаддиларига эса ҳудудда истеъмолчиларни айнан тоза ичимлик суви билан таъминланиши масаласи бўйича юзага келаётган муаммолар ҳамда аҳолининг бу борадаги мурожаатларини тизимли ҳал этиб боришда ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик олиб бориш бўйича келишиб олинди.
Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона тумани ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment