Ўрганиш ишлари ўтказилмоқда
Хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, ҳудудларда аҳолига ун маҳсулотларини етказиб берилиши ва сотилишини таҳлилий-ўрганиш ва ижтимоий сўровнома ўтказиш, амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига зарур таклифларни бериш (киритиш) мақсадида вилоят ҳудудидаги истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.
Топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари томонидан ҳам тизимли асосда ишлар олиб борилмоқда.
Жамият мутахассислари ҳудудда аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилаётганлиги, ушбу жараёнда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланаётганлигини ҳолатларини ўрганиб чиқмоқдалар.
Ҳуснидахон Якубова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment