Аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилиши бўйича ишлар ўрганишдан ўтказилмоқда
Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан, ҳудудий бирлашма топшириғи асосида, ҳудудда аҳолига ун маҳсулотларини манзилли етказиб берилаётганлиги, ушбу жараёнда амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланаётганлигини ҳолатлари юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқдалар.
Ўрганиш ишлари Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиқққан ҳолда, амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли ваколатли давлат органларига зарур таклифларни бериш (киритиш) мақсадида ўтказилмоқда.
Жаҳонгир Нишонбоев
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти бош мутахассиси
Post Comment