Касб-ҳунар мактаби жамоаси билан учрашилди
Бешариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш худудий бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Чора-тадбирдан кўзланган асосий мақсад тизим ходимларини истеъмолчилик ҳуқуқий билимларини янада ошириш, уларнинг истеъмолчилик ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида иш олиб бориш, уларга Федерация аъзолари учун яратилган ҳуқуқ ва имкониятлардан самарали фойдаланишларини ўргатиш ва бошқа шу каби мақсадларни кўзда тутади. Тадбир давомида ҳамкорлик истиқболлари бўйича фикр ва мулоҳазалар алмашилди ҳамда юқоридаги мақсадларни рўёбга чиқаришда яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Тадбир доирасида меҳнат жамоасида Федерациянинг таянч гуруҳи (бошланғич ташкилоти) тузилди. Семинар якунида туманда АРМ раҳбарлари ўртасида ўтказилган танлов ғолиби 1-сон касб-ҳунар мактаби ходимаси О.Муродова туман жамияти эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment