Фарғона вилоят судлари брифинг ўтказди

Фарғона вилоят судлари брифинг ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармони 1-бандида, судлар фаолияти тўғрисида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиш мақсадида ҳар чоракда вилоят судлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари томонидан брифинглар ўтказиш белгиланган эди.

Бугун Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона шаҳридаги Матбуот уйида Фарғона вилоят суди ва вилоят маъмурий судининг раислари ҳамда уларнинг ўринбосарлари судларнинг 2022 йилни 3 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда жамоатчилик вакилларига ахборот бердилар.

Тадбирда иштирокчиларга Фарғона вилоят суди, Фарғона вилоят маъмурий суди, туманлараро, туман (шаҳар) судлари томонидан ўтган даврда кўрилган жиноят, фуқаролик, иқтисодий ҳамда маъмурий ишлар таҳлили юзасидан ахборотлар бериб ўтилди ҳамда тадбирнинг иккинчи қисмида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.

Мазкур тадбирда вилоят ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларининг мутахассислари ҳам фаол иштирок этдилар.

Ҳудудий бирлашма ахборот хизмати

Post Comment