Кузатувлар асосида ўрганиш ишлари ўтказилмоқда
Ҳукуматимиз томонидан дон, ун ва нонни сотишга, шунингдек мамлакатнинг донни қайта ишлаш тармоғига бозор механизмларини жорий қилиш, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қўшимча ҳаражатларни қоплаш учун компенсациялар тўлашнинг самарали механизмларини яратиш бўйича тегишли қарор қабул қилиниб ижрога қаратилганлиги, ҳудудий бирлашма ташаббуси асосида мазкур қарорнинг жойлардаги ижросини жамоатчилик назорати тартибида ўрганилаётганлиги тўғрисида хабарлар бериб боряпмиз.
Қува тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти масъуллари ҳам Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари шунингдек, Президентимизнинг 2018 йил 4 майдаги “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5430-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, аҳолига ун маҳсулотларини етказиб берилиши ва сотилишини кузатувлар асосида ўрганишдан ўтказмоқдалар.
Ўрганиш ва аҳоли ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома натижалари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар эса тегишли ваколатли давлат ҳокимияти ва бошқаруви идораларига киритилиши кўзда тутилган.
Феруза Умурзақова
Қува туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment