Қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнларида қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилмоқда

Қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва реализация қилиш жараёнларида қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатлари ўрганилмоқда

Нон ва нон маҳсулотлари халқимиз дастурхонининг энг азиз неъматларидан бири саналади. Шу боисдан ҳам савдо объектларида сотиладиган нон маҳсулотларининг ассортименти кенг. Шулардан бири қолипли нон, халқимиз тилида буханка деб аталувчи нон ҳам борки, тадбиркорлик субъектлари томонидан турли вазн ва ўлчамларда, нон ишлаб чиқариш цехларида пиширилаётган бундай нонлар кунлик савдо дўконларига етказилиб, аҳолига реализация қилинмоқда.

Федерациянинг бошқа ҳудудлардаги ижро этувчи аппартлари асосий фаолият йўналишлари режаларида бўлганидиек, Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти иш режасида ҳам истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий билим ва истеъмол маданиятини ошириш мақсадида давлат бошқаруви, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, назорат қилувчи органлар билан биргаликда иш олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш белгиланган. Шаҳар жамияти томонидан ижроси таъминланиб келаётган ана шундай режалардан бири Марғилон шаҳар ҳокимлиги билан бу борада ҳамкорлик олиб боришни кўзда тутувчи чора-тадбирлар режаси ҳисобланади. Режага кўра ички бозорда сотилаётган истеъмол товарлари ва кўрсатилаётган хизматларнинг зарур сифати ва хавфсизлигини, ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бошқа талабларини таъминлаш юзасидан жамоатчилик назорати тартибида кузатув-ўрганишлар ўтказиб бориш кўзда тутилган.

Ана шулардан келиб чиққан ҳолда, шаҳар жамияти мутахассислари томонидан шаҳар ҳудудида аҳолига қолипли нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётган корхоналарда бўлиб, уларнинг иш фаолиятлари билан танишиб бормоқдалар. Танишувлар доирасида корхоналар томонидан истеъмолчиларниг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига амал қилинаётганлиги кузатувдан ўтказилмоқда ҳамда уларга бу борада тегишли маслаҳат ва тавсиялар бериб борилмоқда.

Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin