Туман жамияти раиси таянч гуруҳларида Федерация аъзолари билан мулоқотлар ўтказди

Туман жамияти раиси таянч гуруҳларида Федерация аъзолари билан мулоқотлар ўтказди

Бешариқ туманида “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасидаги чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида ҳудуддаги таянч гуруҳлари ташкилланган корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда.

Хусусан, туман жамияти раиси Х. Ахмедов 19 май куни тумандаги 3 ва 8-давлат мактабгача таълим ташкилотлари, Баркамол авлод болалар ўқув маркази ва “Жарбоши шифокорлар хизмат уйи”да бўлиб, бу ерларда фаолият олиб бораётган таянч гуруҳлари фаоллари аъзолари билан учрашиб, улар иштирокида мулоқотлар ўтказди.

Мулоқотлар давомида Федерация ва унинг ҳудудий тизимларида олиб борилаётган ишлар ва келгусида амалга ошириладиган истиқболли режалар ҳамда таянч гуруҳи аъзоларини истеъмолчи сифатида коммунал, савдо ва бошқа соҳалардаги қизиқтирган саволларига жавоб бериш орқали Федерация аъзоларининг кундалик турмуш жараёнида учраб турадиган айрим муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазалари ҳамда уларнинг ечимлари юзасидан таклифлари асосида келгусида олиб борилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin