Тиббиёт муассасаларида тадбирлар бўлиб ўтди

Тиббиёт муассасаларида тадбирлар бўлиб ўтди

Федерациянинг 2022 йил 7 майдаги IT/01-29- сонли топшириқ хати ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ҳудудий бирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги”ни тартибли ва самарали ўтказилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасига асосан Бешариқда таянч гуруҳлари аъзолари иштирокида турли тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тадбирларда таянч гуруҳлари аъзоларига Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар бериб ўтилмоқда, Федерация аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилмоқда, уларни соҳага оид масалалардаги муаммоларини тингланмоқда ва соҳани янада ривожлантириш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашиб борилмоқда.

Бугун тарғибот ойлиги тадбирлари давомида кўп тармоқли марказий поликлиника ва мазкур поликлиникага қарашли Тошариқ хизмат уйида туман жамияти раиси томонидан бошланғич ташкилот фаоллари билан очиқ мулоқот ташкил қилинди ва соҳада олиб борилаётган ишлар ҳамда фуқаролар мурожаатлари асосида савол-жавоблар орқали фикрлар алмашинди.

Бахтиёр Жураев
Бешариқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin