Таянч гуруҳида очиқ мулоқот ташкилланди
Данғара туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати мутаxассислари иштирокида туман халқ таълими бўлими қошида ташкилланган таянч гуруҳи фаоллари билан очиқ мулоқот ташкилланди.
“Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида ташкилланган мазкур тадбирда Федерация ва унинг ҳудудий тузилмаларида олиб борилаётган ҳамда келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳақида қисқача ахборотлар бериб ўтилди. Шунингдек, ташкилот ходимларини истеъмолчи сифатида қийнаб келаётган муаммолар юзасидан тегишлича тавсия, тушунтириш ва ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.
Туманда Федерация ташаббуси билан ташкилланган таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги доирасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.
Рауфжон Туйчиев
Данғара туман жамияти мутахассиси
Post Comment