Жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар давом этмоқда

Жамоатчилик назорати тартибидаги ўрганишлар давом этмоқда

Ҳукуматимизнинг 2021 йил 12 октябрдаги 638-сонли қарори билан бир қатор низомлар тасдиқланган бўлиб, шулардан бири алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар учун уйда якка тартибда таълим бериш билан боғлиқ тартиб-қоидалардир. Бунинг негизида эса, маълум сабаблар билан тенгдошлари қаторида мактаб синф хоналарида таълим олишдан муайян вақтга чекланган ўқувчининг дарсларни тенгқурлари қатори ўзлаштириб боришини таъминлаб бериш ётади.

Федерациянинг бошқа ҳудудий тузилмалари қатори Қува тумани жамияти томонидан ҳам туман ҳудудидаги умумий ўрта таълим мактаблари масъуллигида бўлган ва уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларнинг билим олиш шароитлари билан танишилмоқда.

Туман жамияти мутасаддилари бугун ҳудуддаги 15-умумий ўрта таълим мактаби қарамоғидаги шундай ўқувчиларнинг яшаш хонадонларида бўлишиб, уларнинг таълим олиш шароитлари билан танишдилар. Ўрганишлар давомида ўқувчиларнинг ота-оналари ва бириктирилган ўқитувчилар билан бу борадаги эришилаётган ютуқлар, муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида ҳам суҳбатлашилмоқда.

Феруза Умурзақова
Қува туман жамияти мутахассиси

Post Comment