Федерация фаоллари билан учрашувлар ўтказиб борилмоқда
Қўқон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси Р.Улмасов “Таянч гуруҳлари билан ишлаш ойлиги” доирасида вилоят 2-сонли онкология шифохонасида таянч гуруҳи фаоллари билан учрашди. Учрашув савол-жавоблар тарзида ўтказилиб, унинг давомида фаолларни Федерация фаолиятига оид сўнгги янгиликлар билан таништириб ўтилди.
Тадбир иштирокчиларига саволлари ва улар томонидан билдирилган кўтарилган масалалардан келиб чиққан ҳамда юртимизда истеъмолчилик ҳаракатига доир қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятини яхши англаб олган ҳолда, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижроси устидан кенг жамоатчилик назорати олиб бориш ишларида фаол иштирок этишга чақирилди. Бунинг учун эса Федерация ва унинг ҳудудий тузилмалари атрофида жипслашиш зарурлиги ҳам алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Тадбир доирасида истеъмолчилик соҳасига оид масалаларда муаммоларга дуч келганда Федерация тизими ташкилотлари куч ва имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича йўл-йўриқ ва тушунтиришлар ҳам бериб ўтилди.
Асроржон Маматқулов
Қўқон шаҳар жамияти мутахассиси
Post Comment