Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифатли ва хавфсиз бўлиши муҳимдир

Ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифатли ва хавфсиз бўлиши муҳимдир

Ҳудудий бирлашма топшириғи асосида Бағдод туманида ҳам ички бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини амалдаги меъёрлар талабларига мос келиши, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя қилиниши бўйича ўрганиш ишлари ўтказилмоқда.

Шу мақсадда туман жамияти ходимлари бозор қошида ташкил этилган ветеринария-санитария экспертиза (ВСЭ) лабораторияси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Сабаби бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулотларнинг сифат, хавфсизлик, амалдаги меъёрлар талабларига жавоб бериши, маҳсулотларни бозорларда сотишдан олдин, улардан олинган намуналар асосида мазкур лабораторияларда ўтказиладиган таҳлиллар натижасида аниқланади.

Шу куни туман жамияти ходимлари бозорларда сотилаётган маҳсулотларга ВСЭ лабораториялари томонидан тегишли тартибда расмийлаштирилган маълумотномаларни берилганлиги ҳолатини ҳам кузатувдан ўтказдилар.

Дилорам Мирзаева
Бағдод туман жамияти мутахассиси

Post Comment