Қонунчилик тарғиботи ўрганиш ишларига қўшиб олиб борилмоқда

Қонунчилик тарғиботи ўрганиш ишларига қўшиб олиб борилмоқда

Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутасаддилари томонидан ҳудудий бирлашма топшириғи асосида шаҳар ҳудудидаги бозорларда сотилаётган маҳсулотлар сифати, истеъмолчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки учун зарар етказмаслиги чора-тадбирлари кўрилаётганлиги ҳолатлари ўрганилмоқда.

Бунда жумладан, бозорлар ҳудудига сотиш учун олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари: гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ, тухум, мева ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулотларнинг амалдаги меъёрлар талабларига жавоб беришини тасдиқловчи ветеринария-санитария экспертиза лабораториясининг тегишли тартибда арсмийлаштирилган маълумотномаси мавжудлиги кузатувдан ўтказилмоқда.

Ўрганишлар доирасида сотувчилар, бозорлар маъмурияти ва ВСЭ лабораторияси масъулларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи ҳам олиб борилмоқда.

Шерзоджон Мизамидинов
Қувасой шаҳар жамияти раиси

Post Comment