ННТлар фаолиятига оид масалаларда давра суҳбати бўлиб ўтди
Фарғона шаҳрида “Азия” меҳмонхонаси конференц залида ташкилланган давра суҳбати “Фарғона вилоятида фаолият юритаётган нодавлат ташкилотлари раҳбар ва масъул ходимларини ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусида бўлди. Тадбир ташкилотчиси “Мадад” муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти бўлган мазкур тадбирда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмаси, давлат ташкилотлари, вилоятда фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб “Мадад” ННТ ижрочи директори Т.Турсунов, ЎзННТМА Фарғона вилоят бўлими раҳбари Д.Фозилов ҳамда вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи Х.Умаровлар томонидан тадбирни ташкиллашдан кўзланган мақсад хусусида фикр ва мулоҳазалар билдириб ўтилди.
Шундан сўнг тадбирнинг асосий мавзуси бўйича “Мадад” ННТ масъул ходими Э.Искандаровнинг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига доир қонунчиликдаги янгиликлар ва уларга берилган имтиёзлар” мавзусидаги маъруза тингланди ҳамда маъруза юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди.
Тадбирнинг иккинчи ярмида вилоятда фаолият олиб бораётган ННТлар раҳбар ва масъул ходимларининг кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалари ва соҳани янада ривожлантириш борасидаги таклифлари тингланди ҳамда уларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Тадбирда ҳудудий бирлашма ва унинг қуйи тузилмаларидан вакиллар ҳам иштирок этиб, соҳага оид ҳуқуқий билимларини оширдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment