Янги нафас югуриш мусобақалари старт олди
Бугун юртимизнинг Чирчиқ, Гулистон, Фарғона, Наманган, Жиззах, Самарқанд, Шаҳрисабз ва Тошкент шаҳарларида «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақалари ўтказилади. Мазкур тадбир 30 июнь “Ёшлар куни” олдидан мамлакатимизнинг бирданига 8 та шаҳрида ўтказилмоқда.
«1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда – бирга югурамиз» шиори остида 3 километр масофага югуриш бўйича ўтказиладиган мазкур мусобақанинг ўзига хослиги шундаки, мазкур мусобақага 8 та шаҳарда ҳам бир вақтнинг ўзида старт берилади.
Янги нафас югуриш мусобақаларида имконияти чекланган фуқароларимиз ҳам иштирок этмоқдалар.
Адлия вазирлиги томонидан “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси билан ҳамкорликда “Янги нафас” шиори остида марафон ташкил этилмоқда.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment