Рақам киритишдаги битта хато ортидан ишлар чўзилиб кетган
Фуқаро А.Эргашев сув ҳисоблаш ускунасини қиёсловдан ўтказиш учун Давлат хизматлари маркази (ДХМ)га ариза беради, ариза онлайн тарзда “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Марғилон шаҳар филиалига юборилганидан сўнг мутахассислар томонидан сув ҳисоблаш ускунаси қиёсловдан ўтказиш учун хонадондан ечиб олиб кетилган. Лекин …
Фуқароларнинг мурожаатини ўрганиб чиқиш, ҳал қилиш ва расмий жавоб берилиши бўйича нормалар алоҳида қонун билан тартибга солинган бўлсада, негадир А.Эргашевнинг мурожаати бўйича амалга оширилиши лозим бўлган чўзилиб кетган. У сув таъминоти ташкилотининг Марғилон шаҳар филиалига бир неча бор мурожаат қилиб, сув ҳисоблаш ускунаси қиёсловдан ўтказилиб берилавермагач, Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига муаммони ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатни шаҳар жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида истеъмолчи ДХМга ариза қолдираётган вақтда, ўзидан хатолик ўтганми ёки маълумотларни киритаётган ходимнинг хатоси бўлганми, истеъмолчининг манзилига бириктирилган ҳисоб рақам компютер базасига нотўғри киритилиб қолганлиги, мазкур ҳисоб рақам эса бошқа хонадонга тегишли эканлиги маълум бўлди. Натижада тушунмовчиликлар келиб чиқиб, ишларни бажариш чўзилиб кетган.
Ўрганиш жараёнида ушбу ҳолатларга аниқлик киритилиб, тушунмовчиликлар бартараф этилди ҳамда ҳисоблагич қиёсловдан ўтказилиб, хонадонга олиб келиб ўрнатиб бериладиган бўлди.
Саидхон Хапизов
Марғилон шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
(иллюстратив фото)
Post Comment