Бағрикенглик ва тинчлик йўлида кўп қиррали трансчегаравий мулоқот масалаларига бағишланган тренинг бўлиб ўтмоқда

Бағрикенглик ва тинчлик йўлида кўп қиррали трансчегаравий мулоқот масалаларига бағишланган тренинг бўлиб ўтмоқда

Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган “Марказий Осиёда бағрикенглик ва тинчлик йўлида кўп қиррали трансчегаравий мулоқот” лойиҳаси журналистика соҳаси ҳамда радикаллашув, зўравон экстремизмнинг олдини олиш, бағрикенглик, ўзаро тушуниш аҳамиятига бағишланган бўлиб, Фарғона шаҳрида шу номдаги тренинг бўлиб ўтмоқда.

Тренингда вилоятдаги айрим оммавий ахборот воситалари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирок этиб, бу борадаги билим ва кўникмаларини оширмоқдалар.

Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази директори Г.Бабаджанова, Ўзбекистон жаҳон тиллари университети доценти Н.Қосимова, “Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази” етакчи мутахассиси М.Тажибаевлар радикаллашув, конфликтлар ва терроризмга қарши курашда дўстлик ва бағрикенгликни шакллантириш масалаларида зарурий билим ва кўникмалар берилмоқда.

Тренингдан кўзланган асосий мақсад ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини тинчлик ўрнатиш ва ижобий журналистиканинг асосий тамойилларига ўргатишдан иборат.

Тренингда ҳудудий бирлашма ва айрим туман (шаҳар) жамиятларининг матбуот ва ахборот мутахассислари ҳам фаол иштирок этиб бормоқдалар.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment