Асоссиз қарздорлик суммалари истеъмолчилар зиммасидан соқит қилинадиган бўлди

Асоссиз қарздорлик суммалари истеъмолчилар зиммасидан соқит қилинадиган бўлди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Қодирий кўчасида яшовчи Ш.Халиловдан келиб тушган мурожаатда улар истиқомат қиладиган кўпқаватли уйга иссиқлик энергиясини етказиб беришда юзага келган асоссиз қарздорликлар ва уларни бартараф қилинишида амалий ёрдам кўрсатилиши сўралганди.

Мурожаатчига кўра, муаммони сабаби бир неча йилдирки қиш мавсумида иссиқлик энергиясини белгиланган меъёрлар даражасида етказиб берилмаслиги, кейинчалик қарздорлик ҳисобланиши билан боғлиқ. Ўтган мавсумда мазкур кўп қаватли уйда яшовчи аҳоли ва хизмат кўрсатувчи ширкат томонидан иссиқлик энергиясини етказиб берилиши бўйича ҳақиқий ҳолат юзасидан кузатувлар олиб борилиб, тегишли равишда расмийлаштириб ҳам борилган. Мурожаатдан мақсад ҳақиқий ҳолат ва тегишли ҳужжатлар асосида қайта ҳисоб-китоб ишларини ўтказилиши, асоссиз қарздорликлар бартараф қилинишидан иборат.

Мурожаат вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси масъуллари билан биргаликда ўрганилганда фуқароларнинг важлари асосли эканлиги тасдиғини топди. Олиб борилган ўрганиш ишлари якунлари билан, шунингдек корхона комиссияси олиб борган қайта ҳисоб-китоб ишлари натижаларига кўра ушбу кўпқаватли уйдаги 34 та хонадонга нисбатан ҳисобланган 17 млн 189 минг 916 сўм қарздорлик истеъмолчилар зиммасидан соқит қилинадиган бўлди.

Азаматжон Бабаев
Фарғона шаҳар ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment