Туман жамияти аралашуви билан масала ҳал этилди

Туман жамияти аралашуви билан масала ҳал этилди

Тошлоқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Хўжаариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Н.Исомиддинов ва К.Жумановлар мурожаат қилишиб, табиий газ тармоғига уланишда муаммоларга дуч келаётганликларини, масалани ҳал қилишда амалий ёрдам кўрсатилишини сўрагандилар.

Мурожаатчиларга кўра, бир неча йил илгари табиий газ босими яхши етиб бормайдиган ҳудуд сифатида тармоқдан узиб қўйилган маҳаллаларига жорий йилда табиий газ етказиб бериш тикланган. Ушбу маҳалла аҳли қатори тармоққа уланиш мақсадида, улардан бири тармоққа қайтадан уланиш, иккинчиси эса янгитдан уланиш бўйича туман газ идорасига мурожаат қилганлар. Лекин орада икки ойча вақт ўтсада, муайян сабабларни важ қилиниб, уларни тармоққа улаш ишлари олиб борилмаган. Шундан сўнг улар туман жамиятига ушбу масалада арз қилиб келганлар.

Мурожаатда келтирилган важлар ўрганилиши жараёнида туман жамияти “Ҳудудгаз Фарғона” филиалига расмий хат билан чиқиб, масалани ҳал этилишини сўралгач, газ идораси мутахассислари томонидан ҳар икки хонадон табиий газ тармоғига улаб берилди.

Шоҳистахон Раҳимова
Тошлоқ туман жамияти мутахассиси

Post Comment