Ҳудудий бирлашма кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Бугун ҳудудий бирлашма кенгашининг 2023 йилдаги дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилиш кун тартибидаги бир қатор масалалар қаторида тизим ташкилотларининг 2022 йил фаолият якунлари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси кенгашининг 20.01.2023 йилдаги 1/23-сонли мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар муҳокама қилиниб, ижро учун қабул қилинди.
Тизим ташкилотлари томонидан амалдаги қонунчилик ижроси юзасидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботлар эшитилиб, жорий йил истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Йиғилишда тизим фаолиятига оид бир қатор жорий ва ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, йиғилиш қарори билан уларни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment