Дастурда юзага келган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Дастурда юзага келган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Фарғона тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан “Тошқўргон Азиз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А. Ўзгановнинг ичимлик суви тўловларидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати ўрганилди.

Мурожаатчининг билдиришича, ичимлик суви таъминоти корхонасидан унинг абонент рақамида қарздорлик мавжудлиги маълум қилингандан сўнг, жорий йилнинг 6 феврал кунида корхонага келиб, тўловларни ҳисоблатиш жараёнида унга ичимлик сувини ҳисоблагичи кўрсатгичлари дастурга киритилмаганлиги сабабли 1 млн 800 минг сўм миқдорида қарздорлиги юзага келганлиги айтилган. Шундан сўнг у ҳолатга аниқлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб туман жамиятига мурожаат қилган.

Истеъмолчининг мурожаати асосида “Фарғона сувтаъминоти” МЧЖ туман бўлими масъуллари билан истеъмолчи хонадонидаги ҳисоблагич кўрсаткичлари ва истеъмолчи томонидан тўланган тўловлар асосида ўтказилган ўрганишлар ва қайта ҳисоб-китоб ишлари натижасида абонент рақамига базада юзага келган 1 млн 815 минг сўм қарздорликнинг нореал қарздорлик эканлиги маълум бўлди. Ўрганиш натижаларига кўра, нореал қарздорликни тегишли тартибда ҳисобдан чиқариш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, истеъмолчига бу ҳақда ёзма жавоб хати юборилди.

Шу ўринда истеъмолчиларга, “O‘zsuvta’minot” АЖнинг расмий сайтида (cabinet.uzsuv.uz) уларнинг шахсий кабинетлари мавжудлигини, унга даврий равишда кириб, истеъмол кўрсаткичларини назорат қилиб бориш имкониятга эгаликларини эслатиб ўтамиз.

Фарходжон Расулжонов
Фарғона туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment