Истеъмолчи муаммоси ҳал этилди
Бу йил аномал совуқ келиши натижасида аҳолининг кўмир ёқилғисига бўлган талаби яна ҳам ошганлиги ҳақиқат. Ўз-ўзидан бундай ҳолатда аҳолига арзонлаштирилган нархларда етказиб берилаётган кўмир ёқилғисига ҳам навбатларни ҳар йилгидан-да ошиб кетишига олиб келди.
Шундай муаммога дуч келган Тошлоқ туман Чек маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н. Аҳмедов туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилиб амалий ёрдам сўраган. Унинг айтишича, узоқ муддатдан кейин ҳам навбати келмаганлиги сабабли ҳалигача кўмир ололмаган.
Масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ходимлари билан ўрганишлар олиб борилиб, муаммонинг ечими топилди ва фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилиб, унга 0,5 тонна арзонлаштирилган кўмир ёқилғисини олишида амалий ёрдам кўрсатилди.
Шохистахон Рахимова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси
Post Comment