Хонадонни тармоқдан узилиб қолишига сабаб бўлган техник нуқсон бартараф қилинди

Хонадонни тармоқдан узилиб қолишига сабаб бўлган техник нуқсон бартараф қилинди

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг қисқа рақамли 1091 ягона ишонч телефонига мурожаат қилган истеъмолчининг муаммоси тегишлилиги бўйича Тошлоқ туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилди.

Мурожаатда Тошлоқ туманида яшовчи С. С. электр энергияси тўловларидан ҳақдорлиги бўла туриб хонадони асоссиз равишда электр энергиясидан узиб қўйилганлигидан шикоят қилган.

Масалага ойдинлик киритиш мақсадида туман электр таъминоти идораси масъуллари билан ўрганувлар олиб борилганда, хонадонга ўрнатилган янги, замонавий русумдаги ҳисоблагич айрим техник носозликлар туфайли ПК “Электрҳисоб” дастуридан чиқиб кетганлиги маълум бўлди. Бу эса истеъмолчининг автоматик тарзда тармоқдан узиб қўйилишига олиб келган.

Ўрганиш ишлари доирасида юзага келган техник носозликлар бартараф қилинди ва истеъмолчи ҳисоблагичи қайтадан ПК “Электрҳисоб” дастурига киритилиб, хонадон электр энергияси билан таъминланди. Ўрганиш ишлари давомида томонларга Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни билан белгилаб берилган истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилди.

Шоҳистахон Раҳимова
Тошлоқ туман ИҲҲҚ жамияти мутахассиси

Post Comment