Истеъмолчига ҳисобланган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Истеъмолчига ҳисобланган қарздорлик асоссиз бўлиб чиқди

Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Тошағалиқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Х. М.нинг табиий газ таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қарздорликдан норози бўлиб Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларни ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.

Истеъмолчи ўз мурожаатида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалининг Риштон туман бўлими томонидан ҳисобланган 800000 сўм қарздорликнинг асоссизлигини маълум қилиб, масалага ойдинлик киритилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.

Мурожаатни газ таъминоти корхонасининг масъуллари ҳамкорлигида ўрганиш давомида истеъмолчининг табиий газ учун амалга оширган тўловлари бўйича “Bilingaz” дастурида қайта ҳисоб-китоб ишлари ўтказилди. Ўрганиш натижалари истеъмолчига нисбатан ҳисобланган юқоридаги қарздорлик суммасининг асоссизлигини кўрсатди. Қарздорликни келиб чиқишига эса кўрсаткични нотўғри киритилиши сабаб бўлганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари давомида газ таъминоти корхонаси масъулларига амалдаги қонунчилик талаблари тарғиботи олиб борилиб, истеъмолчига нисбатан ҳисобланган асоссиз қарздорликни бартараф қилиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш вазифаси юклатилди. Ўрганиш якунлари бўйича истеъмолчига ёзма равишда маълум қилинди.

Хусниддин Латипов,
туман жамияти бош мутахассиси.

Post Comment