Яна бир асоссиз қарздорлик бартараф қилинди

Яна бир асоссиз қарздорлик бартараф қилинди

Тошлоқ тумани Наргиз кўчасида яшовчи А.Н. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилиб, газ идораси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганидан шикоят қилган ва масалани ўрганиб чиқилиб амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.

Истеъмолчининг сўзларига кўра, у 500 минг сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлигидан хабар топгач бунга аниқлик киритиш мақсадида “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали Тошлоқ туман бўлимига келади. Бўлимдагилар унга ҳақиқатан ҳам юқорида келтирилган суммада қарздорлиги мавжудлиги, уни тўлаб қўйиши лозимлигини маълум қилишади. Шундан сўнг истеъмолчи ишонч телефонига мурожаат қилиб мазкур масалага ойдинлик киритилишида ёрдам сўрайди.

Мурожаат ижрога қабул қилиниб, туман жамияти мутахассислари томонидан газ идораси масъуллари ҳамкорлигида ўрганилиши жараёнида эса ҳақиқатда истеъмолчида қарздорлик йўқлиги, юзага келган “қарздорлик” суммаси эса компьютер базасига маълумотларни нотўғри киритиб юборилиши натижасида келиб чиққанлиги маълум бўлди. Мурожаатни ўрганиш жараёнида мазкур хатолик тўғриланиб, истеъмолчига бу ҳақда маълум қилинди.

Мурожаатни ўрганиш доирасида газ идораси масъулларига амалдаги қонунчилик талаблари бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, бу каби хатоликларни келгусида такрорланмаслиги чора-тадбирларини кўриш талаби қўйилди.

Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin