Жамоатчилик эшитуви ўтказилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раисининг 2023 йил 8 июн кунидаги буйруғи асосида Федерациянинг ҳудудий ташкилотларига Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Републикаси Президентининг 2021-йил 4 мартдаги ПФ-6181-сонли Фармони билан тасдиқланган “2021-2025-йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш Консепцияси”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 28-ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 414-сон Қарори ҳамда Федерация Уставига мувофиқ Жамоатчилик эшитувларини ташкиллаб бориш вазифаси юклатилган.
Федерация тизимида мазкур Жамоатчилик эшитувлари Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бирлашмалари ҳамда туман (шаҳар) жамиятлари томонидан соғлиқни сақлаш, таълим. транспорт, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ва бошқа соҳаларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик талабларининг ижро этилишини таъминлаш, соҳа раҳбари томонидан ўз зиммасига юклатилган, ижтимоий ва жамоатчилик манфаатларига дахлдор бўлган вазифалар ва функцияларни бажариш борасида 2017-2023-йиллар давомида амалга оширилган ишлар, 2023-2025-йилларда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан юзасидан ўтказиб борилиши белгиланган.
Ҳудудий бирлашма томонидан мазкур буйруқ ижросини таъминлаш мақсадида, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят бўлинмаси ҳамкорлигида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилафруз Қосимова иштирокида бошқарма тизимидаги умумий ўрта мактабларида ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун яратилган шароитлар бўйича эшитуви ташкилланди.
Эшитувни ўтказиш тартиб қоидаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудий бирлашма томонидан бошқармадан қуйидаги йўналишларда кенг жамоатчиликка ахборот берилиши сўралди, яъни ўқувчиларни сифатли таълим олиши учун яратилган шароитларни яхшилаш учун таълим муассасаларини машғулотларни ўтиш ҳудудлари (синф хоналари, спорт зали, кутубхона ва бошқалар)ни етарли миқдор ва сифатда мебеллар ва инвентарлари (парта, стол, стул, шкаф, доска ва бошқалар) билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар; мактабларда ўқувчиларга овқатланиш учун шароитлар яратиб бериш борасида амалга оширилаётган ишлар; ўқувчиларнинг дарсларга қатнаш кўрсаткичларини назоратини олиб бориш ва уни яхшилаш йўналишида олиб борилаётган ишлар; мактаб ҳудудида ўқувчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки учун хавф туғдирувчи омилларни назоратини олиб бориш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш борасида амалга оширилаётган ишлар; алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчиларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар; ўқувчиларни самарали дам олишини (ўқувчилар иштирокида ҳудудлардаги диққатга сазовор жойлар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, дам олиш жойларига турли саёҳатларни уюштириш) ташкил қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ва янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш жараёнида мактабларни таъмирлаш ишларини ташкиллаш учун ўқувчилардан (ота-оналардан) пул йиғиш ҳолатларига қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар.
Эшитувда вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Д.Қосимованинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ахборотидан сўнг, тадбир иштирокчиларининг саволларига жавоблар қайтарилди.
Тадбирда сўз олганлар соҳага оид қонун ва қарорлар ижросини таъминлаш ва соҳада жамоатчилик назоратини янада ривожлантириш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу жараёнда ННТларнинг тутган ўрни ва роли, уларда фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш масалаларида ўзаро фикр ва мулоҳазалар алмашдилар. Тадбир якунларига кўра, вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида бу борада яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment