Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Фарғона вилоят ҳудудий бирлашма Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Федерация Кенгашининг жорий йил 25 июлдаги навбатдаги мажлиси қарорлари ижросини таъминлаш, жорий йил биринчи ярим йиллиги фаолият якунлари ҳамда ҳудудий бирлашма фаолиятига тааллуқли бошқа ташкилий ва жорий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилиш доирасида ҳудудда аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш, аҳолининг истеъмол маданиятини оширишга доир маърифий ишларни олиб бориш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилиниб, ушбу йўналишларда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Шунингдек, жойларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминланиши бўйича туман (шаҳар) жамиятлари томонидан олиб борилаётган ишлар, Федерация ташаббуси билан ўтказилаётган мониторинг ҳамда ижтимоий тадқиқотлар натижалари, туман (шаҳар) жамиятларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан ҳудуд раҳбарларининг ахборотлари тингланди.

Йиғилиш кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқиб, жойларда олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш, сон ва сифат жиҳатидан яхшилаш чора-тадбирларини белгилаш юзасидан тегишли қарорларини қабул қилди.

Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати

Post Comment