Бош бошқарманинг 9 ойлик фаолият якунлари юзасидан жамоатчиликка ахборот берилди
Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида Фарғона вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси раҳбари Анвар Абдуллаев иштирокида бошқарманинг 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакилларига вилоятда янги иш ўринларини яратиш ва аҳолини иш билан таъминлаш, маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқарманинг асосий фаолият йўналишлари бўйича давлат ва ҳудудий дастурларнинг ижросини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича маълумотлар бериб ўтилиб, тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилди.
Анжуман доирасида иштирокчилар Фарғона шаҳар ҳамда Қува туманидаги “Ишга марҳамат” мономарказлари фаолияти билан ҳам яқиндан таништирилдилар.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment