Шахсий ҳисоб рақамига тушмаган тўловлар
Бағдод тумани Бордон қишлоғида яшовчи фуқаро Н.Мирзабоеванинг туман жамиятига ёзган аризасида кўрсатилишича, ишхонаси бухгалтерияси орқали, ўз аризасига асосан, иш ҳақидан фойдаланилган электр энергияси учун тўловларни ўтказиб борган. Лекин кейинчалик 2014 йилдан 2018 йилгача бўлган даврдаги жами 608 000 (олти юз саккиз минг) сўмлик тўловлари туман электр таъминоти базасида кўринмаганлигидан хабар топган.
Фуқаро мурожаати тегишли ташкилотлардан мутахассислар жалб қилинган ҳолда, мурожаат эгасининг иштирокида ўрганиб чиқилди. Натижалар эса мурожаатчининг эътирози ўринли эканлигини кўрсатди. Ўрганишлар давомида ўтказилган қайта ҳисоб-китоблар истеъмолчининг 2014 йил январь ойидан 2018 йил 31 декабрь кунига қадар бўлган оралиқдаги давр ичида тўлаган тўловларидан 608 000 сўм маблағи туман ЭТК маълумотлар базасида унинг шахсий ҳисобига юритилмаганлигини кўрсатиб, амалга оширилган тўловларни тўлиғича унинг шахсий ҳисоб рақамига юритилишига эришилди.
– Мени чигал муаммоимни оз фурсатларда ўрганиб, ижобий ҳал этиб берганликлари учун, аввало, ушбу тизим раҳбарларига, қолаверса туман жамият ходимларига ўзим ва оила аъзоларим номидан каттадан-катта миннатдорчилигимни билдираман. Федерация доимо халқни оғирини енгил қилиб, ҳар биримизни истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилиб келмоқда. Мен Федерация аъзоси эканлигимдан фахрланаман!, – дейди Н.Мирзабоева.
М. Олтибоева
Бағдод туман ИҲҲҚЖ матбуот ва ахборот бўйича бош мутахассиси
(юқорида иллюстратив расм)
Post Comment