Истеъмолчилар фойдасига салкам 1,5 миллиард сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси кенгашининг 2023 йил 9 ойлик фаолият якунларига бағишланган навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Федерация кенгашининг 2023 йил 17 октябрь кунидаги мажлиси қарорлари билан белгилаб берилган вазифалар, ҳудудий бирлашма тизимига кирувчи ташкилотларнинг ҳисобот даврида амалга оширилган ишлари, жорий 2023 йил учун белгиланган режаларнинг тўлиқ ижросини таъминлаш борасида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларнинг ахборотлари тингланди.
Таъкидландики, ҳисобот даврида амалдаги қонунчиликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Федерациянинг вилоятдаги корхона, ташкилот, идора ва муассасаларда ташкилланган таянч гуруҳларида, шунингдек бошқа ташкилотларда 400 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. Олиб борилаётган ишлар юзасидан телевидение ва радио орқали 88 та, марказий ва маҳаллий рўзномалар орқали 300 та, Федерация, ҳудудий бирлашма сайти, шунингдек бошқа ҳамкор сайтлар орқали 276 та чиқишлар ташкилланди. ОАВлар ва жамоатчиилк вакиллари иштирокида 6 та брифинг ва очиқ мулоқотлар, давлат ташкилотлари масъуллари иштирокида 7 та жамоатчилик эшитувлари ўтказилди.
Истеъмолчилардан келиб тушган 685 та мурожаатларни ўрганиш натижаларига кўра, 1 млрд 468 млн 649 минг 289 сўм маблағлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Шунинг 2 млн 430 минг 288 сўми назорат қилувчи идоралар ёрдамида, 4 млн 911 минг 016 сўми эса суд идоралари ёрдамида ҳал қилинди. Мурожаатларнинг 361 таси ёзма, 309 таси оғзаки ва 15 таси электрон шаклда қабул қилиб олинган. Шундан 14 та мурожаат Ҳукумат идораларидан, 160 таси Федерация ишонч телефони ва телеграм боти орқали келиб тушган бўлса, 511 та мурожаат ҳудудий бирлашма ва туман (шаҳар) жамиятларига тўғридан-тўғри ёзма ва оғзаки равишда келиб тушган.
Тизимда ташкилланган “Истеъмолчи билан мулоқот” ҳуқуқий маслаҳатхоналари орқали 373 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилган бўлса, аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар давомида тизим ташкилотлари раҳбар ходимлари томонидан 500 нафар фуқароларга бепул ҳуқуқий ва амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Ҳудудий бирлашма Ахборот хизмати
Post Comment