Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатларига нималар киради?

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ваколатларига нималар киради?

 

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 16 мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ- 611-сонли қонунининг 14 моддасига асосан Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирлар ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилишини таъминлаши, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ишлар жараёнининг мувофиқлаштирилиши ва мониторингини амалга ошириши, аҳолини рўйхатга олиш натижаларининг таҳлилини ўтказиши, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш, аҳолини рўйхатга олиш материалларига ишлов беришни ташкил этиш ва унинг якуний натижаларини эълон қилиш масалаларига доир таклифларни кўриб чиқиши, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишда иштирок этиш учун жисмоний ва юридик шахсларни уларнинг ишига ҳақ тўлаш масалаларини ҳал қилган ҳолда жалб этишни ташкил этиши, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишни амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиши каби ваколатларига эгадир.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясини шакллантириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика Агентлиги Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади.

Барнохон Максудова,
Фарғона вилояти статистика бошқармаси
ахборот хизмати бош мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin