Ишонч телефонига қилинган мурожаат ижобий ечим топди
Риштон туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “М.Топволдиев” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли хонадонларнинг бирида яшовчи Х.Ҳ.нинг ичимлик суви таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган икки миллион сўмга яқин қарздорликдан норози бўлиб Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Мурожаат асосида истеъмолчининг сув таъминоти корхонасидаги базага киритилган маълумотлари ўрганилганда, фуқарога қарашли 2 та хонадон мавжудлиги, ушбу икки хонадондаги сув ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича амалга оширилган тўловлари қайта ҳисоб-китоб қилинганида жорий ҳолатга ҳар икки сув ҳисоблагич бўйича ҳам қарздорлик мавжуд эмаслиги қайд қилинди.
Ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан ўрганишга тақдим қилинган расмий жавоб хатига кўра, хонадондаги сув ҳисоблагич қиёслов муддати ўтганлиги сабабли истеъмолчидан 1 500 000 сўм пул маблағи олинган. Ўрганиш ишлари давомида эса корхона мазкур маблағни хонадон эгасига тегишли бўлган 2 та абонент рақамлари (…….970 ва …….161)нинг ҳар бирига 750 000 сўмдан олдиндан тўлов сифатида ўтказган.
Хусниддин Латипов,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment