“Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ва суд тартибида ҳимоя қилиш: хорижий ва маҳаллий тажриба” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ва суд тартибида ҳимоя қилиш: хорижий ва маҳаллий тажриба” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди мажлислар залида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмаси ташаббуси билан ҳамда вилоят суди билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги раҳбари ҳамда вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режасига асосан «Истеъмолчилар ҳуқуқларини судгача ва суд тартибида ҳимоя қилиш: хорижий ва маҳаллий тажриба» мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят суди, Рақобат бошқармаси, ЎзННТМА вилоят ҳудудий бўлинмаси, ННТлар ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.


Очиқ мулоқотда мамлакатимиз бозор иқтисоди сари юз буриб борар экан, ушбу жараёнда турли битим ва келишувларга асосланган иқтисодий муносабатлар ҳам ривожланиб бориши, бу эса ўз навбатида бу борада юзага келадиган турли низоларни ҳам ҳал қилиб борилишини тақозо қилиши, низолар эса асосан икки йўл билан ҳал қилиниб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилиб, низоларни судгача бўлган жараёнларда ҳал қилиш ва судда ҳал қилиш масалаларида атрофлича фикр ва мулоҳазалар алмашилди.

Тадбир доирасида Фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди судьяси Ш.Таджиевнинг маърузаси ҳамда судьялар Н.Сулаймонов, М.Мусаханова, О.Жиянов ва Н.Эгамовларнинг мавзуга оид фикр ва мулоҳазалари тингланди, шунингдек мамлакатимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини судгача ва суд тартибида ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик базаси яратилганлиги, шунинг билан биргаликда бу борада хориж давлатларининг илғор тажрибасини ўрганиш ишлари ҳам олиб борилаётганлиги ҳам эътироф этиб ўтилиб, истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билим савияси ва истеъмол маданиятини ошириш борасида вилоятдаги давлат ва нодавлат ташкилотлари ўртасида янада яқиндан ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Маълумот учун:

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерация тизими ташкилотларига ўтган 2023 йил давомида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 13 731 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 12 487 таси, яъни, 90,9 фоизи ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 55 млрд 442 млн 253 минг 724 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилган. Ушбу мурожаатларнинг 12 318 таси ёки истеъмолчилар фойдасига ҳал қилинган сумманинг 43 млрд 213 млн 846 минг 170 сўм қисми судгача бўлган жараёнларда ҳал қилинган бўлса, 169 та мурожаат асосида истеъмолчиларнинг манфаатларини кўзлаб суд органларига даъво аризалари киритилиши ва ижобий ҳал этилиши натижасида 12 млрд 228 млн 407 минг 554 сўм моддий ва маънавий зарарлар истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилган.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin