15 март – “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни”
Ҳудудий бирлашма томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Фарғона вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган медиа тадбирлар режаси асосида Фарғона шаҳридаги “ННТлар уйи”да “15-март “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” мавзусида брифинг ҳамда байрам тадбири ўтказилди. Унда ҳудудий бирлашманинг ҳамкор ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда дунёда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши, тараққий топиши ҳамда мустақил Ўзбекистонда мазкур ҳаракатнинг вужудга келиши ва бугунги ҳолати тўғрисида атрофлича ахборотлар бериб ўтилди. Шунингдек, ҳудудий бирлашманинг ҳамкор ташкилотлари вакилларининг мазкур масала юзасидан фикр-мулоҳазалари ҳамда таклиф ва тавсиялари эшитилди.
Тадбир доирасида вилоятимизда истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини ривожлантиришга самарали ҳисса қўшиб келаётган айрим давлат, нодавлат ташкилотлари ходимларини тақдирлаш маросими ҳам ўтказилди.
Post Comment