Истеъмолда бўлганлиги гумон қилинган телефон сотувчига қайтарилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Истиқлол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ё.И.нинг янги харид қилинган мобил қурилма ва унинг қутисидаги маълумотлар фарқ қилаётганлиги, сотувчига ушбу ҳолат бўйича қонуний талабини қўйган бўлсада, бу талаби бажарилмаётганлиги тўғрисида Федерациянинг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг маълум қилишича, у “Alif nasiya” онлайн савдо платформаси орқали Infinix Zero 30 русумли смартфонни, нархини бир йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан, 4 529 000 сўмга харид қилган. Товарни олиб ундан фойдаланиш жараёнида мобил қурилмадаги ва унинг қутисидаги маълумотлар (серия номерлар ва б.) фарқ қилишини кўриб қолиб, телефон янги эмас, балки истеъмолда бўлган деб шубҳага борган, бу ҳақда сотувчига мурожаат қилган лекин бу билан бирор ижобий натижага эриша олмаган.
Марғилон шаҳар жамияти мутахассилари томонидан мурожаат ўрганилиши жараёнида сотувчининг масъул шахслари билан боғланилиб, уларга юзага келган ҳолат, ушбу ҳолатда истеъмолчи ҳуқуқлари бўйича тушунтиришлар берилгач, янги деб сотилган бўлсада истеъмолда бўлгани гумон қилинган мобил қурилма сотувчига, шартнома асосида сотувчига тўланган 377 484 сўм тўлов эса истеъмолчининг банк пластик картасига қайтарилди.
Муҳаммадазиз Исақов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment