Кафолат муддати ичида топилган нуқсон бепул бартараф этилди
Тошлоқ туман “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи М. М.нинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига қилган оғзаки мурожаати ўрганилди.
Мурожаатчи туманда жойлашган кредит савдо дўконидан 13.01.2024 йил куни қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилинган, нархи 3 700 000 сўмлик Samsung Galaxy A24 телефон аппаратида 10 кун давомида фойдаланиши жараёнидаёқ носозлик аниқланганлигини, уни сотувчининг тавсияси билан сервис марказига берганлиги, лекин таъмирлаш ишлари турли важлар билан кечиктирилаётганидан норозилигини билдирган.
Ушбу ҳолат кредит савдо дўкони билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилганида истеъмолчи мурожаатида келтирилган важларнинг асослиги тасдиғини топгач,. сервис маркази билан боғланиб истеъмолчининг телефон аппарати бир кун муддат ичида таъмирланиб, истеъмолчи қўлига соз ҳолатда топширилишига эришилди.
Шоҳистахон Раҳимова,
туман жамияти мутахассиси.
Post Comment