Мурожаат истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича махсус ваколатга эга бўлган идора ҳамкорлигида ўрганилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги аэропорт ҳудудида жойлашган автотураргоҳда белгиланганидан ошиқча пул талаб қилиш ҳолати юзасидан қилинган мурожаат ўрганилди.
Мурожаатда мазкур автотураргоҳга машинада бир муддат кириб чиқилгани учун белгиланганидан ошиқча пул олинганлиги маълум қилинган. Ўрганиш давомида ушбу тураргоҳ тегишли тартибда шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига бириктириб берилганлиги, автотураргоҳда сақланаётган ҳар бир автомобил учун соатига 3000 сўмдан тўлов олиниши, олинадиган тўлов суммаси ҳақида фуқароларга кўринарли тарзда маълумот қўйилганлиги, олинган тўлов учун касса чеклари берилиши йўлга қўйилганлиги маълум бўлди. Автотураргоҳ масъулларидан ҳолат юзасидан изох сўралганда, улар белгиланган суммадан ошиқча пул олмасликларини билдириб, баъзида фуқаролар узоқ муддатга автомобилларини қолдириб кетишларини, бунинг натижасида соатбай ҳисобланганда тўлов суммаси ошиши мумкинлиги, мурожаат эгаси шундан келиб чиқиб норозилигини билдирган бўлиши мумкинлиги юзасидан тушунтириш берилган.
Ўрганиш доирасида ҳудудий бошқарма ҳамда шаҳар жамияти мутахассислари томонидан амалдаги қонунчилик талаблари, унга кўра истеъмолчи ҳуқуқлари ва ижрочи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилиб, бу борада қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан огоҳлантириш берилди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment