Уч миллион сўм қарздорлик асоссизлиги маълум бўлди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юқори Валик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи А.У.нинг ичимлик сув таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланаётганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи ўз мурожаатида, унинг қўлига хонадони ичимлик суви тўловларидан 3 000 000 сўм қарздорлиги ва мазкур қарздорликни тезкорликда бартараф қилиши лозимлиги юзасидан талабнома келиб тушганлигини, лекин у хонадонида мавжуд ичимлик суви ҳисоблагичи кўрсаткичлари бўйича тўловларни амалга ошириб келаётганлигини маълум қилиб, ушбу ҳолатга ойдинлик киритиб берилишида амалий ёрадм кўрсатилишини сўрайди.
Шаҳар жамияти томондан ушбу мурожаат асосида “Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Қувасой шаҳар бўлимига сўров хати киритилиб, ушбу сўров бўйича олинган жавоб хатида ичимлик сув истеъмолчиси А.У.га нисбатан ҳақиқатан ҳам нореал қарздорлик ҳисобланганлиги, уни бартараф қилиш бўйича юқори турувчи идорага тегишли ҳужжатлар киритилиб, бугунги кунда мазкур масала истеъмолчи фойдасига ҳал қилинганлиги маълум қилинди. Истеъмолчига ўрганиш натижалари ва уларга кўра унинг ичимлик суви тўловларидан қарздорлиги мавжуд эмаслиги юзасидан расмий жавоб хати юборилди.
Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
Post Comment