Сотувчи қонунчилик талабларини белгиланган тартиб ва муддатларда бажармаганлиги учун шартнома бекор қилинди

Сотувчи қонунчилик талабларини белгиланган тартиб ва муддатларда бажармаганлиги учун шартнома бекор қилинди

Бағдод туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Юксалиш” маҳалла фуқраолар йиғини ҳудудида яшовчи Т.Н.нинг харид қилинган “Кукмара” русумидаги қозон сифати талаб даражасида чиқмаганлиги ҳолати юзасидан қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Истеъмолчи мурожаатида, овқат пиширишга мўлжалланган ушбу маиший буюмни туман марказидаги савдо дўконидан қийматини надқ тўлаб, 514 000 сўмга сотиб олганлигини, лекин унда тайёрланган таомлардан металл таъми келиб туриши, шунингдек талаб даражасида таом тайёрланиши учун зич ёпилиши керак бўлган қопқоқ қисмида ёриқ мавжудлигини, сотувчи билан ушбу товарни бошқасига алмаштириш ёки пулини қайтариб берилиши масаласида муросага кела олмаётганлигини маълум қилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, истеъмолчи харид қилинган товарда нуқсон мавжудлигини аниқласа, сотувчига бундай товарни алмаштириш талаби билан мурожаат қилиши мумкин. Агар сотувчи белгиланган тартиб ва муддатларда қонунчилик нормаларида келтириб ўтилган тегишли чора-тадбирларни кўрмаса, истеъмолчида бундай товарни сотувчига қайтариб, шартномани бекор қилиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарларни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келади.

Мурожаатни ўрганиш давомида томонларга қонуннинг юқоридаги талаблари тушунтирилди ва юзага келган ҳолат бўйича қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, нуқсонли эканлиги даъво қилинган товар сотувчига, 514 000 сўм пул эса истеъмолчига қайтарилди.

Дилором Мирзаева,
туман жамияти мутахассиси.

Previous post

Таъмирталаб тилло буюм бошқасига алмаштирилди

Next post

Қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун ушланган транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганиш ишлари ўтказилди

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin