Нуқсони мавжудлиги эътироф қилинган телефон аппарати бошқасига алмаштирилди

Нуқсони мавжудлиги эътироф қилинган телефон аппарати бошқасига алмаштирилди

Учкўприк туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.А.нинг муддатли тўлов шартлари асосида, 2 520 000 сўмга сотиб олинган телефонда нуқсон аниқлангани ва бу борада сотувчига қилган мурожаати ижобий ечим топмай келаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи Red MI 13 C русумли уяли алоқа воситасини тумандаги “Техномарт” савдо дўконида фаолият олиб борувчи тадбиркордан товар қийматини бўлиб тўлаш шартларида сотиб олган. Телефондан 10-15 кун фойдаланиши жараёнида турли нуқсонлар кузатилгач, бу борада сотувчига ўз эътирозлари билан мурожаат қилган. Лекин унинг ушбу мурожаати масала туман жамияти томонидан ўрганилиши кунига қадар ижобий ечим топмай келган.

Туман жамияти мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида сотувчига амалдаги қонунчилик талабларини ўзида акс эттирган сўров хати киритилгач, сотувчидан истеъмолчи аниқланган нуқсонлар бўйича товарни дўконга олиб келгани, товар сервис марказига юборилгани ва сервис маркази хулосасига кўра товарда нуқсон (заводской брак) аниқлангани маълум қилинди. Ўрганиш ишлари эса нуқсонли деб топилган телефон аппаратини бошқа, худди шу маркадаги мақбул сифатдагисига алмаштириб берилиши билан якун топди.

Сардорбек Мирзажонов,
туман жамияти раиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin