Марғилонда “Барчамиз – истеъмолчимиз” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги 6-мактабгача таълим ташкилотида ташкилланган тадбир ҳам худди шундай номланди. Таълим ташкилоти ходимлари иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтказилган ушбу тадбирда юртимизда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик асослари, қонунчилик ижросини таъминлашда давлат ва нодавлат ташкилотларининг иштироки ва тутган ўрни, мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатини янада ривожлантириш истиқболлари каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Тадбир доирасида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра таълим ташкилоти ва шаҳар жамияти ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини олиб боришга келишиб олинди, шунингдек ташкилот ходимларининг мамлакатимиз истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида ҳамда соҳага оид қонунчилик ижроси устидан жамоатчилик назорати тадбирларида фаол иштирок этишга чақириб қолинди.
Авазбек Юсупов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment