“Нурли маскан”да тарғибот тадбири бўлиб ўтди

“Нурли маскан”да тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги “Нурли маскан” имконияти чекланган (кўзи ожиз) болалар учун мўлжалланган 1-сон мактаб интернати меҳнат жамоаси иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид амалдаги қонунчилик тарғиботи тадбири ташкилланди.

Тадбирда дастлаб мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликнинг шаклланиши, соҳага оид қонунларда белгилаб берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривож топиши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг томонидан амалга оширилаётган ишлар, Федерациянинг халқаро алоқалари, шахснинг Федерация фаолиятида иштирокининг ўрни ва аҳамияти каби масалаларда ахборотлар бериб ўтилди.

Тадбир доирасида масъуллар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, барчани истеъмолчилик ижтимоий ҳаракатида фаол иштирок этишга чақирилди.

Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.

Post Comment

Sizga qiziqarli bo'lishi mumkin