Тиббиёт муассасаларида тарғибот тадбирлари ўтказиб борилмоқда
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ташаббуси билан шаҳардаги тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолияти олиб бораётган тиббиёт ходимлари иштирокида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид бўлган турли мавзуларда амалдаги қонунчилик тарғиботига бағишланган тадбирлар ўтказиб борилмоқда. Фарғона шаҳар Болалар шифохонасида ўтказилган тадбир ҳам шулар жумласидандир.
Тадбирда дастлаб мамлакатимизда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид қонунчиликнинг шаклланиши, соҳага оид қонунларда белгилаб берилган ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчилар ижтимоий ҳаракатининг вужудга келиши ва ривож топиши, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг томонидан амалга оширилаётган ишлар, Федерациянинг халқаро алоқалари, шахснинг Федерация фаолиятида иштирокининг ўрни ва аҳамияти каби масалаларда маълумот ва тушунтиришлар бериб ўтилди.
Тадбир доирасида масъуллар томонидан иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унинг якунларига кўра тиббиёт муассасаси ва Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти ўртасида яқиндан ижтимоий шериклик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment