Кир ювиш машинасидаги нуқсон бепул бартараф этиб берилди
Фарғона шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида “Хўжамағиз” маҳалла фуқарлар йиғини ҳудудида яшовчи Ш.А.нинг харид қилинган автомат кир ювиш машинасида нуқсон кузатилгани ва масъуллар томонидан нуқсонни бартараф этиб бериш ишлари пайсалга солинаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг мурожаатида шаҳардаги “Гарант” кредит савдо дўконидан муддатли тўлов шартларида Hofmann русумидаги автомат кир ювиш машинасини 7 520 000 сўмга харид қилганлигини, лекин кейинчалик ундан фойдаланиши жараёнида пастки қисмидан сув оқиш ҳолати кузатилавергани, бу борада сотувчига, кейин сервис марказига қилган мурожаатларидан эса натижа бўлмаётганлигини баён қилиб, масалани қонуний ҳал қилинишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўрайди.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига кўра, товарда кафолат муддатида топилган нуқсонларни сотувчи истеъмолчи тегишли талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида, ишлаб чиқарувчи эса, ўн кун ичида бепул бартараф этиши лозим, акс ҳолда нуқсонларни бартараф этишнинг шартномадан келиб чиқадиган муддатларидан ортиқ кечиктирилган ҳар бир кун учун товар нархининг бир фоизи миқдорида истеъмолчига неустойка (пеня) тўлаш мажбурияти юзага келади. Истеъмолчи мурожаатини ўрганиш жараёнида масуълларга юқоридаги ҳолатлар юзасидан берилган тушунтиришлардан сўнг, истеъмолчининг кир ювиш машинасидаги нуқсон бепул бартараф этиб берилишига эришилди.
Усмонжон Рузиев,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment