Харид қилинган автомобил нуқсонлари сабаб бошқасига алмаштирилди
Марғилон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида Қўштепа туманида яшовчи К.О.нинг харид қилинган автомашинада нуқсонлар мавжудлиги сабабли сотувчига қайтарилгани, лекин масала шу кунга қадар ҳал бўлмасдан келаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ишонч телефонига қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, у жорий йилнинг 30 август куни шаҳардаги “АС Фарғона сервис” МЧЖдан TRACKER-2 русумли автомашинани 282 474 080 сўмга харид қилиб олиб кетган. Лекин уни кейинчалик кўздан кечириш жараёнида автомобилнинг бир неча жойларида бўёқлари кўчган жойлари борлигини кўргач 5-сентябр куни сотувчига қайтариб олиб келган. Лекин масалани ҳал қилиб бериш ишлари чўзилавергач Бош прокуратура ишонч телефонига мурожаат қилиб, муаммони қонуний ҳал этилишида амалий ёрдам кўрсатилишини сўраган.
Федерациянинг Марғилон шаҳар жамияти мутахассислари томонидан мурожаат ўрганилиши жараёнида сотувчига юзага келган ҳолат ва бундай ҳолатларда амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан хат киритилди. Ўрганиш ишлари давомида, шунингдек сотувчидан олинган жавоб хатида истеъмолчи томонидан келтирилган важларнинг ўринли эканлиги исботини топди ҳамда ўганиш якунлари билан истеъмолчига худди шу русумдаги ва мақбул сифатдаги автомобил етказиб берилди.
Авазбек Юсупов,
шаҳар жамияти мутахассиси.
Post Comment