Нуқсонли чиққан скутер бошқасига алмаштирилди
Олтиариқ туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида туманнинг “Полосон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.А.нинг 5 421 000 сўмга харид қилинган скутернинг ишлаш самарадорлиги сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан ваъда қилинган даражада чиқмаганлиги ва уни сифатлисига алмаштиришда амалий ёрдам кўрсатилишини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчи тумандаги “Oltiariq tarmoq impex” МЧЖга қарашли дўкондан дадаси учун скутер харид қилганликлари, харид жараёнида скутер битта қувватлаш билан 50-70 км масофани босиб ўтиши айтилганлиги, лекин уни харид қилиб, хонадонга олиб келиниб фойдаланилганда қувват 20 км етиб тугаб қолганлиги ҳолатидан норози бўлиб мурожаат қилган.
Мурожаат туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиши жараёнида скутер ҳақиқатан ҳам юқоридаги савдо дўконидан муддатли тўлов асосида, қийматини бир йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан 2024 йилнинг 13 сентябрида имзоланган шартнома асосида харид қилинганлиги, шартномага кўра истеъмолчи ойма-ой 451 750 сўмдан тўлаб боришига келишганлиги маълум бўлди. Ўрганиш ишлари давомида томонларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик тарғиботи олиб борилиб, унинг якунларига кўра нуқсонли деб топилган скутерни худди шу русумдаги бошқасига алмаштириб берилди.
Дилобар Дадахонова,
туман жамияти мутахассиси.
(иллюстратив фото)
Post Comment