Товар ҳақида истеъмолчига тўлақонли маълумот берилмаганлиги уни сотувчига қайтарилишига сабаб бўлди
Қувасой шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятида шаҳарнинг Сарбазор кўчасида яшовчи Э.Ю.нинг дўкондан 1 158 000 сўмга харид қилинган электр иситгичларнинг нуқсонли чиққанлиги ва сотувчи уни алмаштири, бериш ишларини пайсалга солаётганлиги хусусидаги мурожаати ўрганилди.
Истеъмолчининг сўзларига кўра, дўкондан харид қилиб олиб келинган иситгичлар 3 кун ишлагандан сўнг уларда носозлик кузатилиб яхши ишламаган. Сотувчига уларни мақбул сифатдагисига алмаштириб бериш бўйича қўйган қонуний талаби эса қаноатлантирилмаган.
Ўрганиш доирасида электр иситгичлар меъёрдагидан пастроқ кучланишда яхши ишламаслиги, олди-сотди жараёнида харидорга бу ҳақда тушунтиришлар берилмагани маълум бўлди. Томонларга амалдаги қонунчилик талаблари тушунтирилиб, товар сотувчига, улар учун тўланган пул суммаси эса истеъмолчига қайтарилди.
Фарходжон Хайдаров,
шаҳар жамияти раиси.
Post Comment