Қўқон давлат педагогика институтида Жамоат фонди гранти асосидаги тадбир бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бирлашмасининг “Келажагимиз бўлган ёшлар молиявий саводхон бўлмоғи зарур” номли лойиҳасига ажратилган грант лойиҳаси доирасида Қўқон шаҳридаги Педагогика институти талабалари иштирокида молиявий саводхонликни тарғиб қилишга оид тадбир бўлиб ўтди.
Олий таълим даргоҳида таълим олаётган талабаларнинг молиявий хизматлар соҳасидаги истеъмолчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини оширишни кўзда тутувчи мазкур семинар-тренинг Марказий банк вилоят бош бошқармаси ҳамда ҳудудий бирлашма ҳамкорлигида ташкилланди. Унда талабаларга молиявий хизматларнинг кредитлар, омонатлар, валюта айирбошлаш, пул ўтказмалари, пластик карточкалардан фойдаланиш, суғурта, лизинг, брокерлик, ломбардлар фаолиятига оид масалаларда атрофлича тушунтиришлар бериб ўтилиб, уларнинг бу борадаги ҳуқуқий билимларини ошириш, саводхон бўлишга чорлаш билан бир қаторда, ушбу йўналишлардаги турли фирибгарликлардан, кибержиноятлардан эҳтиёт бўлиш юзасидан тавсия ва кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди.
Тадбирлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтарилиб, унда фаол иштирок этган талабаларга китоблар совға қилинди.
Post Comment